ИЖОДКОР ҚИЗ МАШҲУРА

Юртимизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратилмоқда, шу жумладан, ёш ижодкорларга, адабиёт ихлосмандларига, айниқса, китобхонларга берилаётган эътибор  ўзгача. Туманимиз ёшлари ҳам бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб келишмоқда. Улардан бири ижодкор Машҳура Aҳмаджоновадир. Машҳура шундай ҳикоя қилади:

«Тумандаги 36-мактабда малакали устозлардан таълим олдим. Биринчи устозим Раънохон Иминова илк бора қўлимга ручка тутқазиб, ёзишни ва ўқишни ўргатдилар, ҳаммаси шундан бошланди. Ҳаётим давомида ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамадим. Фақат ва фақат олдинга қадам босдим. Неча бор қоқилсам-да, ота-онам ва яқинларим ёрдами билан яна оёққа турдим. Шундан буён «Ҳаракатлар – имкон калити», шиорига амал қиламан.

Мактаб давридаёқ шеърлари туман, вилоят ҳамда республика нашрларида чоп этилган Машҳуранинг 2017 йил «Эзгулик манзили», 2018 йил «Ёшлик нафосати» номли шеърий китоблари шеърият мухлислари қўлига тегди. 1-Республика ёш ижодкорлар фестивали, «Самарқанд шеър оқшомлари» номли туркий тилли ёшлар анжумани ҳамда Республика миқёсида ўтказилган «Ёшлар Парламент модули» конференцияси иштирокчисидир. Бугунги кунда у маънавият тарғиботчиси сифатида фаолият олиб бормоқда. Ўйлаймизки, шоирамиз келажакда бундан-да яхши натижаларга эришиб, юртимиз ривожига янада ҳам кўпроқ ҳисса қўшади. Юлдуз АБДУЛЛАЕВА.