ЁШ ТАДБИРКОР ТАШАББУСИ
Ҳамюртимиз Aбдулбосит Раҳимжонов фаол ёшлардан. У туманда макарон ишлаб чиқариш цехини йўлга қўйди. 2019 йилда «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси Уйчи филиали томонидан ажратилган 150 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит эвазига Хитой давлатидан сифатли ускуналар келтирди.
Ёш тадбиркорнинг таъкидлашича, цех ҳозирги кунда 6 нафар ёшни иш билан таъминлади, даромад ҳам шунга яраша. Aлбатта, туманнинг ўзида бундай маҳсулотни ишлаб чиқариш ва аҳолини таъминлаши ҳар икки тарафга ҳам фойда. Ҳам аҳоли сифатли ва арзон нархдаги маҳсулотлар билан таъминланади, ҳам ёш тадбиркоримиз даромад олади. Бу эса ҳозирги камбағалликни қисқартириш чора-тадбирларига айнан мос, деб ўйлайман.
Aбдулбосит Раҳимжонов келажакда ўз ишини бундан-да кенгайтириб, кўпроқ ёшларни иш билан таъминламоқчи. Биз эса тадбиркоримизга ўз ишида зафарлар тилаймиз ва юртимизда бундай ташаббускор, Ватанга содиқ ёшларимиз кўпайишини тилаб қоламиз.
Диёра AБДУРАҲМОНОВА, жамоатчи мухбир.

