БАЙРАМ ЙЎҚЛОВЛАРИ: СОҲА ФИДОЙИЛАРИ УЮШМА ЭЪТИБОРИДА

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бўлими 27 июнь – «Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан бир қатор фахрийлар ҳамда вафот этган марҳум журналист, матбаачилар хонадонларига байрам йўқловлари уюштирди.

Журналистлар Абдулла Жаббор (Наманган шаҳри), Ҳамидулло Арслонов (Уйчи тумани), матбаачи Сотиболди Раҳмонов (Чортоқ тумани) хотирланиб, уларнинг хонадонларида Қуръон тиловат қилинди, эсдалик совғалари топширилди. Журналист ва шоир Носиржон Деҳқонов бошчилигидаги уюшманинг байрам йўқловидан марҳумларнинг оила аъзолари мамнун бўлишди.