ТАРБИЯ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон дея аталмиш серқуёш ўлкамизда Юртбошимиз томонидан инсон манфаатларини ҳимоялаш жараёнида ёш авлоднинг тарбияси, хусусан, унинг оилавий тарбиясига муносиб омил сифатида қаралмоқда. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида: «Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунга қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар», -деб ёзилгани бежиз эмас. Оилада ота-оналар ўз фарзандларини комил инсон қилиб тарбиялашлари, улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари лозим. Ижтимоий тарбия билан оилавий тарбия мазмунан узвий боғланган. Улуғ алломамиз Алишер Навоий «Инсоннинг вояга етишида таълим-тарбияни оиладан бошлашнинг ўрни беқиёс, таълим-тарбия жараёнини азалий анъаналарга таянган ҳолда амалга ошириш лозим», -деб ҳисоблаганлар.

Шундай экан, ота-оналар ҳам Юртбошимизнинг оқилона ва одилона олиб бораётган сиёсатларига «лаббай» дея, оилада фарзандларини тарбиялашда янги шакл ва методларни қўллаб, уларнинг қалбидаги, психологиясидаги тушунчалар билан ҳамоҳанг боғлаб борсалар, айни муддао бўларди.

Озодахон МАҲМУДОВА, 33-мактаб ўқитувчиси.