ФУТБОЛЧИЛАРГА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР
Туманимизнинг «Пахтакор-79» жамоаси 2019 йилда ташкил топган. Жамоа ўтган йил давомида вилоят биринчилигида ғолибликка эришди. Ўзбекистон чемпионати биринчи лига ўйинларида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритиш учун Тошкентда бўлиб ўтган ўтиш турнирида қатнашиб, мақсадга эришди. Жорий йил биринчи лига ўйинларида иштирок этиш учун ЎзПФЛ талабларини бажаришга тайёргарлик бошлаб юборилди.
Туман ҳокимлигининг спортга эътибори туфайли жамоа учун етарли шароитлар яратиш мақсадида 224 миллион сўм маблағ эвазига замонавий кийиниб, ечиниш хонаси қайтадан реконструкция қилинди. 200 миллион сўм маблағ эвазига ўйинчилар учун тураржой, ошхона қурилмоқда. Мавсум олдидан жамоа бир нечта назорат учрашувларини ўтказиб, Андижоннинг «Андижон-2» жамоасини 1:0, Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси ўринбосарларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қувонарлиси, жамоа ташкил топгандан бери мағлубиятга учрамади. Ғалабали сериялар давом этмоқда. Биринчи лига баҳслари 10 июль кунидан старт олади. Жамоа биринчи турда Тошкентнинг «Чиғатой» жамоаси меҳмони бўлади.
Азизбек АБДУҒАНИЕВ, «Пахтакор-79» ПФК матбуот хизмати раҳбари.

