МУРОЖААТ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ
Қумтепа МФЙда яшовчи фуқаро Оминахон Ҳусанованинг бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг 2020 йил 20 февраль кунги 14-сонли қароридан норизо бўлиб қилган аризаси ҳуқуқий жиҳатдан амалий ёрдам бериш учун бўлимимиз томонидан иш юритувига олинди.
Ушбу мурожаат бўлимимизда атрофлича ўрганиб чиқилиб, адлия бўлими томонидан фуқаро О.Ҳусанованинг манфаати юзасидан бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан туман маъмурий судига ариза киритилди.
Ҳал қилув қарорига кўра, жавобгар – бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Уйчи туман бўлими зиммасига манфаатдор Оминахон Ҳусанова «Уйчисельмаш» заводида 1995 йил 1 январдан 2005 йил 15 ноябрга қадар ишлаган даврларини пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юкланди.
Ҳ.ҚОБИЛОВ, туман адлия бўлими бошлиғи.

