ОНЛАЙН ДАРСЛАРДА НАТИЖАГА ЭРИШИШ УЧУН

Жорий йилни номлашда Президентимиз «рақамли иқтисодиёт» ҳақида бонг урган эдилар. Бунинг жамиятга нақадар муҳим эканини, доно Юртбошимизнинг эртани кўра билганликлари ҳаётда ўз исботини топа билди.

Хусусан, пандемия туфайли мактабларда жорий ўқув йилининг 4-чораги онлайн дарслар ўтилиши орқали якунланди.

Тўғри, бундай усул кўпчилик ҳамкасбларимиз учун ноодатийдек туюлгани ҳам бор гап. Қолаверса, айрим ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам ўз фарзандларининг онлайн дарсларни кузатиб боришлари, вазифаларни ўз вақтида бажаришларига шароит яратиб бериш масаласида сусткашлик қилишди.

Бугун замон шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шунинг учун жамиятга кириб келаётган янгиликларни вақтида ўзлаштириб, ҳаётга татбиқ этиш билангина мақсадга эришиш мумкинлигини кўзимиз билан кўриб турибмиз. Шу боис таълим тизимида ҳам бола камолотига камарбаста барча мутасаддилар ҳар қандай янги технологияни жорий қилишда уни яхшилаб ўзлаштиришлари, ҳамкасбларни ҳам шунга ундашлари биз, педагогларни кўзлаган мақсадга олиб келади.

Шоирахон ТУРСУНОВА, 27-мактабнинг 1-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси.