ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ СОЗЛАНМОҚДА
2020 йил «Обод қишлоқ» дастури режасига асосан Кесканёр МФЙ да 0,4-10 кВли тармоқ ва 1 дона 250 кВА қувватли СКТП русумли трансформатор пункти монтаж қилиниб, ишга туширилди. Файзиобод МФЙда таянч ўрнатиб, СИП ўтказгичлар ва 1 дона 160 кВА қувватли трансформатор пункти тўла монтаж қилинди. Июнь ойида режадаги 7,7 км. тармоқ ва 5 дона трансформатор пунктидан ҳозирги кунга 7,7 км. ҳаво тармоғи ва 4 дона трансформатор пункти монтаж қилинди. 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун мукаммал таъмирлаш бўйича 2020 йил режасида 34 дона ТП, 6,5 км. 6-10 кВли ХТ ва 57,63 км. 0,4 кВ ли ХТ, июнь ойига 10 км. 0,4 кВли ва 2,4 км. кВ тармоқ жами 12,4 км. ҳаво тармоғи ва 5 дона ТП режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга 5 дона ТП ва 12,5 км. ҳаво тармоқлари мукаммал таъмирланди. 19 дона трансформатор пункти ва 31,4 км. 0,4 кВ ли ҳаво тармоқлари ҳужжатларини кўрикдан ўтказиш учун тайёрланмоқда. Трансформатор пунктларида ТБХ ва УБ томонидан ҳар куни 1 донадан ТПлар юкламасини олиш ишлари бажарилмоқда. Июнь ойи учун ҳаво тармоқларини дарахтдан тозалаш 23 км. режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга ортиғи билан бажарилди. Фавқулодда энг кўп ўчган тармоқлар бўйича 10 кВли Ғайрат ХТни 181-сонли рухсатномага асосан, 10 кВ, «Тинчлик» ХТни 256-сонли рухсатномага асосан, 6 кВли, Истиқбол ХТни 262-сонли рухсатномага асосан, 6 кВли, Истиқбол ХТни 268-сонли рухсатномага асосан дарахт шохларидан тозаланди, солқи симлар тортилди, алмаштирилди, қийшайган траверс ва таянчлар тўғриланди. Туман ҳудудидаги 2019-2020 йиллар қиш мавсумида зўриқиш билан ишлаган 164, 39, 414-сонли трансформатор пунктларидаги трансформаторлар ички имконият ҳисобидан катта қувватли трансформаторга алмаштирилди. 255, 198-сонли трансформатор пунктларини енгиллаштириш учун 1 донадан 100 кВА қувватли трансформатор пунктлари қуриб, ишга туширилди. Файзиобод МФЙ ҳудудидаги 72-сонли трансформатор пунктини енгиллаштириш ишлари 2020 йил режасига киритилди.
Раҳматилло СОБИРОВ, туман ЭТК бош муҳандиси.

