ҚИММАТГА ТУШГАН МИНЕРАЛ ЎҒИТ
Тун инсонларга ухлаш, дам олиш, эртанги ишнинг унуми учун ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган пайт. Аммо нияти қинғир кишилар учун ўз қора ниятини амалга ошириш учун қулай палла ҳам.
Тумандаги фермер хўжалигида ишловчи Б.М. даладан карбомид минерал ўғитини ўғирлаб чиқиш учун ярим тунни кутди. Ҳеч қандай шарпа сезилмай қолгач, хўжаликка тегишли 100 кг. миқдоридаги 3 қоп минерал ўғитни ўғирлади. Аммо унинг кирдикорлари тез орада фош бўлди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Б.М. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярми – 111500 сўм жарима жазосига тортилди. Фермер хўжалигига етказилган зарар ҳуқуқбузар томонидан тўлиқ қопланди.
Севара ЖАМАЛОВА,
туман маъмурий судининг архивариуси,
Азизбек МИНГБОЕВ, судья ёрдамчиси.

