АСАД ОЙИДА ҲАРАКАТ ВА МАСЪУЛИЯТНИ ЯНАДА ОШИРИШ ЛОЗИМ

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров «Уйчи Янгиер саховати» фермер хўжалигида парваришланаётган ғўза ривожини ҳам кўздан кечирди. 

Хўжалик раҳбари Собитхўжа Раҳмоновнинг айтишича, 40 гектар майдонга экилган ғўзанинг «С-8295» навидан мавсумда 40 центнердан пахта хирмони кўтариш ният қилинган. Айни пайтда 50 дан ортиқ миришкор мўл ҳосил йўлида тун-кун ҳаракатда.

Бугун туманда пахтачилик йўналишида 151 та фермер хўжалиги 5869 гектар майдонда меҳнат қилмоқдалар.   -Пахта учун қулай об-ҳаво шароитида хотиржам бўлишга ҳаққимиз йўқ. Доим изланиш, ўрганиш, янги марралар сари интилиш тақозо этилади. Ҳар бир фермер, албатта, даромадга эга бўлиши керак. Бунинг учун эса ғалла ва пахтадан мўлжалланган юқори ҳосилдорлик учун бор куч-ғайрати ва тажрибасини сафарбар этиши шарт. Айниқса, шу кунларда деҳқон, сувчи ва механизаторлар қаттиқ меҳнат қилиб, техниканинг узлуксиз ишлашини таъминлаши,  агротехник тадбирларни ўз вақтида, талабларга мос бажариши лозим. Бунинг учун эса уларга муносиб шарт-шароит яратиш ва уларни рағбатлантириб бориш чораларини кўришимиз зарур, – деди Хайрулло Бозоров.