АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ВАҚТ ВА КАДАСТР ИШЛАРИ

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида қонун қабул қилинмаган бўлса-да, Президентимизнинг жорий йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепцияси»ни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Унга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган  босқичлар белгиланган. Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Мамлакатимизда, умуман, ҳар бир маъмурий ҳудудда яшовчи шахсларнинг турли тавсифлари тўғрисида ишончли, холис ва яхлит маълумотлар ягона статистик услублар асосида йиғилади. Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олиш асносида яна бир муҳим вазифа – ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ҳам бажарилади. Бунда турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддати тугаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектлари қуриш ва таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиб кетилади. Бир сўз билан айтганда, республиканинг янги мукаммал кадастр харитаси яратилади.

Туман статистика бўлими.