ХАВФЛИ ИЛЛАТ

Аввало, ҳар бир инсон ушбу иллатнинг қанчалик хавфли эканлигини онгли равишда тушуниб етиши бу иллатга қарши курашда муҳим омил ҳисобланади. Кўпинча гиёҳвандлик ота-оналарнинг эътиборсизлиги, лоқайдлиги, узоқни ўйламай иш қилиши оқибатида келиб чиқади. Мутахассис шифокорларнинг айтишича, инсон ҳаёти, саломатлиги учун ўта хавфли ҳисобланган ушбу моддага ўрганган инсонда наркотикка ташналик вужудга келади, усиз тура олмайди, кейинчалик оғир касалликлар пайдо бўлади. Юрак мускуллари жароҳатланиб, сурункали юрак етишмовчилиги бошланади.

Энг ёмони, бу моддага ружу қўйган шахс ўз нафсини қондириш учун ҳар қандай разилликдан тоймайди. Уни олиш учун ўғирлик қилади, моддани истеъмол қилиб олгандан сўнг ҳатто қотилликкача боради. Аксарият жиноятлар мана шу оғу сабаб содир бўлаётгани ҳам сир эмас.

Шундай экан, бу иллатга қарши курашда ҳар биримиз масъул эканлигимизни унутмайлик.

Ҳусанбой АҲМАДЖОНОВ, туман прокурори ўринбосари.