ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда ХТБ ходимлари томонидан Учқўрғон ва Ҳақулобод темир йўли бекатларида содир этилиши мумкин бўлган жиноят, ҳуқуқбузарликлар ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, содир этилганларининг иссиқ изидан очиш мақсадида бекатлар ҳудудларига кузатув камералари, фуқаролар ўтиш жойларига огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

Шунингдек, Уйчи – Учқўрғон – Ҳақулобод темир йўл бекатлари оралиғида янги электрлаштирилган темир йўл линияси қурилмоқда.

Мазкур ишлар ниҳояланса, кўплаб жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади, жиноят изини топиш имкони ортади ва юртдошларимизнинг оғири енгил бўлади.

Шуҳратжон ҚАМБАРОВ, вилоят ИИБ транспортда ХТБ Учқўрғон бекатида ХТБ ҲПГ инспектори, лейтенант.