ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ХАЙРИЯ КЎМАГИ

2-сектор раҳбари, туман прокурори У.Номонов сектор ҳудудидаги 12 та МФЙ аҳолиси билан учрашиб, мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида туман прокурори маҳалла аҳлига Президентимиз томонидан коронавирус пандемияси шароитида аҳолига зарур озиқ-овқат ва дори-дармон харид қилиш учун ажратилган моддий ёрдам пулларини ўз эгаларига етказиш ҳамда маҳалла ҳудудидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш бўйича тушунчалар берди. Айни кунда бутун инсониятни таҳликага солаётган коронавирус хасталиги, ушбу касаллик юқиши ва тарқалишининг олдини олиш, жорий этилган карантин тартибларига амал қилиш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Мулоқот сўнгида маҳаллалар ҳудудида яшовчи 134 та темир дафтарда рўйхатда турувчи эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилага ҳамда ногирон, боқувчисини йўқотган оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, шунингдек, «Саховат ва кўмак» маркази-нинг 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Мулоқот ва хайрия кўмагини тарқатиш жараёнида карантин қоидаларига амал қилинди.

Илҳомжон АЛИМАТОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.