ҲУНАРИ ЙЎҚ КИШИНИНГ…

Ҳаётда йигит кишининг зиммасида анчайин улкан ва масъулиятли вазифа ётади. Бу вазифани кўнгилдагидек адо этиш учун илму ҳунар эгаллаш лозим бўлади. Бу йўлда унга етмиш ҳунар оз, деб айтилган. Акс ҳолда  елкадаги юкни кўтаролмай, қинғир ишларга қўл уришга мажбур бўлади.

Чўртуклик Б.Ф.нинг бошига тушган савдолар фикримизнинг далилидир.

Оилали, аммо ҳунарсиз, ишсиз бу йигит аёл кишидан қарз олиб, хурмофурушлик қилмоқчи бўлади. Сотиб олган хурмосини сотолмай, пулга тушиб қолгач, гарангсиб, нима қиларини билиб-билмай, бировнинг «Дамас» автомашинасини олиб қочиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этади.

Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ишлари ниҳояланди. «Қаҳрамонимиз»ни қилмишига яраша жазо кутмоқда.

«Ҳунари йўқ кишининг мазаси йўқ ишининг», -деганларидек, Б.Ф. бирор касб-ҳунарнинг бошини тутиб, ҳалол меҳнат қилганида, бу ишлар содир бўлмасмиди…

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.