ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА МОДДИЙ КЎМАК
Туманимиздаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғини томонидан пандемия даврида вақтинчалик даромадларини ва иш ўринларини йўқотган ва ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, 1920 та оила «темир дафтар»га киритилди. Мазкур оилалар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг кенгаш аъзолари билан атрофлича ўрганиб чиқилиб, улар томонидан берилган тавсияга асосан ўта муҳтож, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ёлғиз кекса ва ногиронлиги бор 755 та оила рўйхати туман секторларига тақдим этилди. Вилоят «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан туманга ажратилган 755 млн. сўм нақд пул маблағи секторларда ташкил этилган Халқ банки филиали ходимлари, сектор котиблари ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, жамоат фондимиз вакиллари иштирокида ҳар бир муҳтож оилага (1 млн. сўмдан) нақд пул кўринишида етказилди.
Маҳмуджон АСҚАРОВ, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси бош мутахассиси.

