КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси васийлик кенгашининг қарорига асосан бир гуруҳ меҳнат фахрийларига «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони ва пул мукофотлари топширилди.

Туманимиздан меҳнат фахрийси Турсунпўлат Мирзамаҳмудов иккинчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони  ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ўринбосари, меҳнат фахрийси Раънохон Мирзаева учинчи даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони, пул мукофоти  билан тақдирланишди.

Ушбу кўкрак нишонларини туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси, туман бўлими вакиллари топширдилар. l