«ЧЎРТУК»ДА ЯНА БИР КОРХОНА
Чўртук МФЙ ҳудудидаги «MEGA ICE HOME INVEST» МЧЖ томонидан дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш, қадоқлаш ҳамда музлаткичли омборхонани ташкил этиш лойиҳаси самарали амалга оширилди. Лойиҳа қиймати 6,3 млрд. сўм бўлиб, шундан 3 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан. 330 минг АҚШ доллар хорижий кредит маблағи сарфланди.
Мазкур корхона йилига 2400 тонна олти турдаги (24 млрд. сўм) мош, 600 тонна (10 млрд. сўм) кунгабоқар ва ерёнғоқ маҳсулотларини қайта ишлаш қувватига эга. 2021 йилдан 1 миллион АҚШ долларилик маҳсулотлар Хитой ҳамда МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
Мустақиллик байрами арафасида корхона фаолиятини бошлади. Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Оқибжон Иномов, туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов сўзга чиқиб, корхона фаолиятига муваффақиятлар тиладилар.
Меҳмонлар ва нуронийлар вакиллари иштирокида рамзий лента қирқилиб, барча корхонага таклиф этилди. Тадбир иштирокчилари ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

