ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

«Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғида ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Ижрочи истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас».

(Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)

Энергия ресурсларини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш доирасида электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олишнинг замонавий асбобларини (ҳисоблагичлар) ўрнатиш, алмаштириш, монтаж қилиш, пломба қилиш ва давлат қиёсловидан ўтказиш коммунал хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан бепул тарзда амалга оширилади.

Агар сизга ушбу жараёнда мутасадди ташкилотлар томонидан пул талаб қилинса, асоссиз равишда қарздорлик ҳисобланса ёки ҳисоб-китоблар билан боғлиқ муаммолар юзага келса, тегишли ҳуқуқий ҳимояга эга бўлинг ҳамда монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига мурожаат қилинг!

Мурожаат учун: «1159» қисқа рақам ёки 69-233-25-15 телефони. Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси.

Манзил: 160103, Наманган шаҳри, А.Навоий кўчаси 72-уй. Тел.: 69-233-20-44, Факс: 69-233-20-77, www.consumer.uz, e-xat:nammonopol@exat.uz, e-mail: nm@antimon.gov.uz, https://t.me/namanganistemolchi.