ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ
Назорат остидаги И.А. ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ундирилган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосига тайинланганди.
Шу кунга қадар Наманган шаҳридаги оила поликлиникасида шифокор бўлиб ишлаб келаётган И.А. жазони ўташ вақтида жамият аъзолари ўртасида обрў қозониб, ҳурматга сазовор бўлаётгани, содир этган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймонда экани, ахлоқан тузалиш йўлига киргани, оила аъзолари, қўни-қўшнилари билан тинч-тотув яшаб келаётгани инобатга олиниб, ўталмай қолган 4 йил 11 ой 4 кун жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этишни сўраб ЖИБ туман судига тақдимнома киритилди.
Латифжон ОТАХОНОВ, туман ИИО пробация гуруҳи инспектори.

