ТУЗАЛИШ ЙЎЛИГА ЎТДИ
Назорат остидаги С.М. ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаб келмоқда.
У Наманган шаҳридаги МЧЖга қарашли дорихона филиалида сотувчи. Яшаш ва иш жойларини ўзбошимчалик билан ташлаб кетмаган. Меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, интизомий жазо олмаган, ижобий тавсифномаларга эга. У қилган жиноятидан пушаймон, тузалиш йўлига ўтган шахс.
Юқоридагиларни инобатга олиб, С.М. ЖИБ Норин туман суди томонидан ўталмай қолган 9 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан шартли равишда озод қилинди.
Ёқубжон ҲАБИБУЛЛАЕВ, туман ИИО пробация гуруҳи катта инспектори, майор.

