ҲОКИМ ВА ЁШЛАР

Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Муҳаммадаюбхўжа Апақов туманимиз ёшлари вакиллари билан учрашди. Ёшларнинг орзу-истаклари, янги ташаббус ва ғояларини эътибор билан тинглаб, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланишини  таъкидлади.

Шу куни O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан туман Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда тумандаги 1-сектор ҳудудида «Ёшлар қаноти»нинг навбатдаги конференцияси ўтказилди.

Унда партия туман кенгаши «Ёшлар қаноти»нинг ўтган йиллар давомидаги умумий фаолияти сарҳисоб қилинди ҳамда ушбу жамоанинг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди. «Ёшлар қаноти» жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланиб, кенгаш конференциясига делегатлар сайланди ҳамда ёшлар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиб, жамоатчилик аъзолари ва партия фаоллари иштирокида муҳокама қилинди. Учрашув якунида партия «Ёшлар қаноти» ва унинг жойлардаги бўлинмалари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни профессионал ва маърифий юксалтириш, уларни кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мамлакатда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий, иқтисодий янгиланишларга фаол ёндашувларини шакллантириш, етакчи ва иқтидорли ёшларни аниқлаш ва улар билан бевосита ишлаш борасида махсус чора-тадбирлар белгилаб олинди.