БОШГА БАЛО БЎЛГАН ЭКИН

Туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари ходимлари ҳамкорлигида «Қорадори – 2020» тадбири ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.

Яқинда фуқаро Ш.Ж.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 туп кўкнор гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда етиштириб келаётгани фош бўлди.

Мазкур жиноят иши бўйича олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари ва тўпланган далиллар асосидаги ҳужжатлар тегишли судлов органига юборилди.

Оббосбек ПОЛВОНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.