ЗАФАР МУБОРАК, ҒОЛИБЛАР!

«Отабой сулоласи Отабек» фермер хўжалиги (раҳбари Маъмура Турғунова) пахтакорлари зафар маррасига етиб келишди. 25,8 гектар майдондан 92,8 ўрнига 93,5  тонна пахта тайёрлаган миришкорлар ҳар гектар майдондан 37 центнердан ҳосил кўтаришди. Ўн икки иш кунида, биринчи теримдаёқ режанинг бажа-рилиши ва ҳосилнинг барчаси юқори навга сотилгани барчани қувонтирди.

Эришилган бу ютуқда пудратчи Сайёра Режаббоева, Роҳила Мамараҳимовқа, Ойдина Валиева, сувчи Қодиржон Каримов, Эгамберди Ҳожиев, Лутфулло Муталлиев, механизатор Адҳамжон Икромовларнинг хизматлари катта.

Шунингдек, Баландариқ, Қумтепа МФЙлари раислари Баҳромжон Мамазокиров, Тожихон Охуноваларнинг фидойилиги, Даҳиякоята МФЙ фаолларининг яқиндан кўмаги алоҳида  эътирофга лойиқ.

******

«Қашқалдоқ Беруний» ММТП ҳудудидаги «Машад соҳибкори» фермер хўжалиги заршунослари ваъдага вафо қилдилар. Улар  32,4 гектар майдондаги пахтанинг ҳар гектаридан 38 центнердан ҳосил кўтаришди. 123,1 ўрнига 124 тонна ҳосил тайёрланиб, ўн беш иш кунида шартномавий режа шараф билан бажарилди. Ҳосилнинг ҳаммаси юқори навга сотилди. Сифатли пахта топширилгани учун кластер томонидан 400 кг. қўшимча (накидка) ажратилди.

Пудратчи Лола Шерхонова, Назира Умарова, Ҳакима Отамирзаева, Маъмура Баҳодирова, сувчи Маҳаммадали ҳожи Юнусов, Мирабдулло Қодиров, механизатор Маҳаммаджон Оғлиқмирзаевларнинг ҳиссаси бениҳоя катта. Ҳайдовчи Жамолхон Отавалиев ҳосилни пешма-пеш қабул пунктига етказиб берди.

-Мавсум якунига кўра, терим илғорлари ва фидойиларига 15 миллион сўмлик эсдалик совғаларини ҳозирлаб қўйдик, -дейди фермер Зоҳиджон Исматиллаев. -Эндиги мақсадимиз ҳосилнинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмай йиғиштириб олиш.  Айни кунларда келаси йил ҳосили учун ҳам пухта замин ҳозирлаяпмиз. Ғалла экишга тайёргарлик ишларини бошлаб юбордик.

******

Бахтиёр Муҳиддинов раҳбарлигидаги «Шарофат Дадабоева» фермер хўжалиги миришкорлари ҳам зафар қучишди. Жамоа лафзи ҳалоллари 19,1 гектар майдондан 74 тонна ҳосил йиғиштириб олдилар.

Бир неча йилдан бери пахта тайёрлаш шартномавий режаси бажарилмай келинаётган мазкур янги ташкил бўлган фермер хўжалигида бу йил мўл-кўл ҳосил яратилди. Бундан жамоа аъзолари ҳам хурсанд.

Пахтакорларнинг меҳнат  зафари билан туман Кенгаши депутати, ЎзХДП туман кенгаши раиси Акрамжон Абдуғаппаров, отряд раҳбари Мухторжон Мўйдиновлар самимий табриклаб, илғор теримчиларга эсдалик совғаларини тақдим қилишди.