ТИЛГА ЭЪТИБОР – ЭЛГА ЭЪТИБОР
1989 йил 21 октябрда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тили мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди.
Биз ўз она тилимизни асраб-авайлашимиз, унинг нуфузини оширишимиз, гўзал ва софлигини авлодларга мерос сифатида қолдиришимиз, дунёга танитишда ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Тил яшаса – миллат яшайди. Рус генерали Скобелев айтганидек: «Миллатни йўқ қилиш учун у ерга қурол кўтариб бориш шарт эмас, унинг тилини, маънавиятини, адабиётини йўқ қилиш керак, шунда миллатнинг ўзи йўқ бўлиб кетади».
Туман мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўзбек тилини улуғлаш мақсадида мудиралар, педагог-ходимлар ва ота-оналар ўртасида «Китоб – менга дўст», «Маърифат дарғаси», «Юксак маънавиятли инсон», «Хотира – абадий ва муқаддас», «Муқад-дассан, фахримсан, гўзал Ўзбекистон!» мавзуларида иншолар танлови ўтказилди. Танловда барча МТТ мудиралари иштирок этиб, 33, 30, 8-МТТлар мудиралари ғолиб бўлишди. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбиячи, ходимлар ва тарбияланувчиларнинг ота-оналари иштирокида 369 та иншо олинди. Жами йиғиб олинган иншолар сони 424 тани ташкил этди. Мактабгача таълим ташкилотининг педагог-ходимларидан 1-ўрин 34-МТТ, 2-ўрин 6-МТТ, 3-ўрин 37-МТТ тарбиячиларига насиб этди.
Улуғбек МАНСУРОВ,
туман МТБ мудири ўринбосари.

