ТУНДАГИ ЎҒРИЛИК ОҚИБАТИ
Ҳаёт турли ўнқир-чўнқирликлардан иборат. Бирда борсан, бирда – йўқ. Борлигида шукр айтиб, йўқлигида зикр қилиш ўрнига турли қинғир йўлларни ахтарган инсон, билингки, шайтон измига итоат этган бўлади.
Ҳамюртимиз Э.А. ҳам шундай аҳволга тушиб, ўзини қўлга олишга сабр-тоқати етмади. У ярим тунда қўшнисининг савдо дўконига келиб, бино ойнасини синдиради. Ичкаридан 160 минг сўм нақд пул ва 425 минг сўмлик маҳсулотларни ўғирлаб, уйига олиб келади. Унинг бу қилимиши эртасигаёқ фош бўлиб қолади.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддала-рига асосан жазога тортилди.
Нурмуҳаммад ТУРОБОВ,
туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант,
Санжар ШАРОБИДДИНОВ,
туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, лейтенант.

