ХОНАДОНГА ЯШИРИНГАН НАРКОТИК

Наркотик моддани заҳри қотил дейишларича бор. У неча-неча оилаларни пароканда қилди, ёш умрларга завол бўлди, қанчадан-қанча тақдирлар келажагига «болта» урди. Бироқ, ачинарлиси, гиёҳванд модда олди-сотдиси, истеъмолига қўл ураётган кимсалар бу кўнгилсизликлар уни четлаб ўтадигандай, бепарво бўлаверишади.

Фуқаро М.Й.нинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув натижасида турли йўллар билан яширинган «марихуанна» ва «гашиш» гиёҳвандлик  моддалари топилди. Энди М.Й. ушбу  жинояти учун қонун олдида жавоб беради.

Комилжон  УБАЙДУЛЛАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.