Эркинбой АҲМЕДОВ

Бешафқат ўлим туманнинг асл фарзанди, халқ таълими жонкуярлари, беназир устоз Эркинбой ҳожи Аҳмедовни орамиздан олиб кетди.

Э.Аҳмедов 1939 йили Уйчи туманида туғилди. Болалигидан билимга чанқоқ, тиришқоқлиги уни Наманган давлат педагогика институтига етаклаб борди. Олий даргоҳни имтиёзли тамомлагач, меҳнат фаолиятини 1961 йилда тумандаги 2-мактабда бошлади. 1969 йилда 3-мактаб директори этиб тайинланди.

1970-1988 йилларда туман ҳокимлигининг тарғибот бўлими мудири, туман халқ таълими бўлими мудири, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлади.

1988-1993 йилларда собиқ Улуғбек номли жамоа хўжалиги бошқаруви раиси, 1994-2004 йилларда 40-мактаб-интернат директори вазифаларида самарали фаолият олиб борди. Нафақага чиққач, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлимини бошқарди.

У қаерда, қандай лавозимда ишламасин, ташаббускор раҳбар, меҳрибон устоз, самимий дўст ва ҳамкасб сифатида қалбларга муҳрланди.

Саховатли дўст, самимий ва бағрикенг инсон Эркинбой Аҳмедовнинг порлоқ хотираси қалбларимизда сақланиб қолади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши,

туман халқ таълими бўлими.