ДАРОМАД 800 МЛН. СЎМДАН ОШДИ
«Олтин гавҳар зумрад нур» фермер хўжалиги (раҳбари Абдунаби Зайниддинов) заршунослари 31,6 гектар майдондан 128,1 ўрнига 130,1 тонна ҳосил тайёрлаб, шартномавий режани бажардилар. Жамоа аҳдида устуворлари 41,5 центнердан ҳосил олишди. Ҳосилнинг барчаси юқори навга сотилди. Пахтачиликнинг ўзидан 800 миллион сўмдан ортиқ даромад олинди.
Ўттиздан ортиқ аъзо меҳнат қилаётган жамоада ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик туфайли йигирма иш кунида зафар қучилди. Пудратчи Ҳанифа Мамадалиева, Ҳанифа Қозоқова, Муҳаббат Усмонова, сувчи Боқижон Мўминов, Ҳамидхон Юсупов, Қобилжон Отамирзаев, механизатор Ҳошимжон Пирматов каби фидойиларнинг меҳнатлари эътирофга лойиқ. Қувурбоши МФЙ раиси Каримжон Раҳматуллаев бошчилигидаги 61-отрядга уюшган теримчилар ҳам жонбозлик кўрсатишди.
Бугун фермер хўжалиги дала шийпонида ҳосил тўйи ўтказилди. 12 миллион сўмдан ортиқ қимматбаҳо ва эсдалик совғалари энг илғорларга тақдим қилинди.
Тантанада туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов иштирок этиб, пахтакорларни меҳнат зафари билан қутлади.

