«МЕҲР-САХОВАТ» КЎКРАК НИШОНИ МУБОРАК!

Мамлакатимиз раҳбарининг Фармонига кўра жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ фаоллар  «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Куни кеча туман ҳокимлигида мазкур кўкрак нишонини топшириш маросими бўлди. Туман ҳокими М.Апақов тақдирланганларни самимий табриклаб, кўкрак нишонини топширди.