МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Мустақиллик арафасида оилавий ва бозор тили даражасига тушиб қолган ўзбек тилига давлат тили мақомини бериш ҳақидаги таклиф ва курашлар самарасиз кетмади. Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Давлат ҳужжатлари, даврий нашрлар, дарсликлар она тилимизда ёзила бошланди. Бу халқимиз руҳини кўтарди. Шўролар даврида ҳам ўзбек тилини тиклашга, уни Давлат тилига айлантиришга интилиш кучли бўлган. Хусусан, она тилига бағишланган турли тадбирлар ўтказишга ҳаракат қилинган, бундай тадбирлар, айниқса, мустақиллик арафасида тез-тез ўтказила бошланган.

21 октябрни ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун сифатида нишонлаб келмоқдамиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан «Давлат тили ҳақида»ги Қонун қабул қилинган кундан эътиборан ҳар йили «Ўзбек тили куни»ни ўтказиш, 21 октябрь барча ўқув юртларида ўзбек тили куни сифатида нишонланиши таъкидланган.

Жорий йилнинг 10 апрелида «Ўзбек тили кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонун имзоланди. Қонун 2 моддадан иборат бўлиб, 1-моддасига асосан, 21 октябрь ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

Соҳиба АЛИМАТОВА,

1-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.