ОСОЙИШТА ҲАЁТИМИЗНИ АСРАЙЛИК

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота-боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган ислом дини билан бирга бошқа самовий динлар ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. Дин туфайли инсоният минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келган. Шу нуқтаи назардан қараганда, одамларнинг эътиқоди ва диний ҳиссиётларидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда, дейиш мумкин.

Экстремистик ҳаракатларнинг энг қуйи табақаси кўпинча сиёсий тусга эга бўлмаган, майда зўрлик ва инсонлар содир этадиган унсурлар билан боғлиқ бўлади. Бундай зўрликнинг сиёсийлаштирилиши терроризм томон қўйилган биринчи қадам бўлади.

Бугунги кунда Яқин шарқ мамлакатлари ва бошқа бир қатор мамлакатларда содир этилаётган қонли урушлар ва қирғинбаротларни кўриб хулоса чиқарган ҳолда мамлакатимизни ташқи ғаразли кучлардан асраш ва тинч, осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб яшашимиз лозимлигини айтиб ўтиш мумкин.

Илҳомжон АЛИМАТОВ,

туман прокурорининг катта ёрдамчиси.