ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

2020 йил 22 октябрь куни халқ депутатлари туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни  муҳофаза қилувчи идоралар, ташкилотлар, мутасадди идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар вакиллари иштирок этдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Муҳаммадаюбхўжа Апақов очди ва бошқариб борди.

Сессияда дастлаб «2021 йил май ойига қадар аҳоли эҳтиёжи учун талаб қилинадиган гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёз маҳсулотлари  ҳажмини яна бир бор аниқ ҳисоб-китоб қилиш, бу ишларни молиялаштириш учун «Озиқ-овқат хавфсизлиги»ни таъминлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» туман ҳокими М.Апақов маъруза қилди. Шунингдек, сессияда «Туманда иқтисодиётни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» сектор раҳбарлари М.Апақов, У. Номанов, А.Хўжахонов, А.Маҳмудовларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Сессияда «Фахрий мураббий» ордени билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш тўғрисида»ги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши сессиялари оралиғида қабул қилинган туман ҳокимининг айрим қарорлари тасдиқланди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.