ФАХРИЙЛАР ҲИССАСИ

40-мактабни 1974 йилда тамомлаган собиқ синфдошлар Жамила Баннаева, Абдураҳмон Мамажанов, Абдулазиз Асқаров, Аҳмаджон Мақсудов, Раҳимахон Шоходимова, Турсуной Тожиаҳмедова, Каромат Қозоқова, Офтобхон Набиева, Собитхон Ортиқов, Ҳабиба Дадажоновалар ташаббус кўрсатиб, туманимиз пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшдилар. Туман ҳокимлиги вакили Абдураҳим Обидов бошчилигида пахтазорда жавлон урган фахрийларга туманимиз фаоли Тоҳиржон Исматиллаев китоблар совға қилди.