ФИРИБГАРЛИКНИ КАСБ ҚИЛИБ…

Учқўрғонлик аёл Т.М. устаси фаранг фирибгарлардан чиқиб қолди. У биргина фуқаро М.А.ни кетма-кет уч бор алдаб, ундан жами 12 млн. сўмдан ортиқ маблағни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборди. Бундай алдов йўли билан жабрланувчига айланганлар сони М.А.дан ташқари яна 3 нафар фуқарога кўпайди. Улардан бирига ер олишни, бирига иссиқхона қуришни яна бирига бизнес ҳамкорликни ваъда қилган Т.М.нинг кирдикорлари фош этилди. Эндиликда унинг тақдири одил суд ҳукми билан белгиланади.

Р. АБДУРАҲМОНОВ,

Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси, катта лейтенант.