ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

22 октябрь куни халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан қуйидаги 3 та масала: «2020-2021 йил қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида», «Наманган шаҳар сектор раҳбарларининг «Темир дафтар» рўйхатига киритилган аҳолини эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, даромадларини ошириш ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга ошираётган ишлари ҳақида», «Фахрий мураббий» ордени билан тақдирлаш учун номзодларни тавсия этиш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилди.

Муҳтарам Президентимизнинг «Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нарх-наволарнинг барқарорлигини сақлаш бўйича» белгилаган вазифалари юзасидан 4 та сектор раҳбарлари ахборот берди.

Сессияда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Наманган шаҳар аҳолисини коронавирус пандемияси даврида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ички истеъмол бозорига маҳсулот етказиб берилишини тизимли мониторинг қилиш, назоратни йўлга қўйиш ва нарх-навонинг асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётгани таъкидланди.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.