ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
Сессияни туман сайлов комиссияси раиси Ҳ.Низомов очди. Кун тартибидаги 2020-2021 йилларда қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида туман раҳбари З.Маҳкамова ўз мурожаатномаси асосида маъруза қилди.
Айтиб ўтилганидек, 2020 йилнинг 16 октябрь куни муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида «Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари» юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифалар белгилиб берилди.
Жорий йилда туманда 4,1 минг гектар майдонга экинлар экилди.
Бугунги кунда туман аҳолиси сони 227 минг 400 нафарни ташкил этиб, меъёрга кўра, аҳоли истеъмоли учун келгуси 6 ой давомида 3 минг 183 тонна гўшт, 1 минг 658 тонна товуқ гўшти, 5 минг 981 тонна картошка, 1 минг 114 тонна гуруч, 10 минг 313 тонна ун, 1 минг 250 тонна шакар, 1,03 минг тонна ўсимлик ёғи, 22, 740 минг дона тухум, 761 тонна пиёз, 2,228 тонна сабзи маҳсулотлари талаб этилади.
Тумандаги жами 42,2 минг аҳоли хонадонларида 198 тонна қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захира қилиш кутилмоқда.
Шунингдек, аҳоли томонидан ўз хонадонларида арзон ва сифатли озиқ-овқат захирасини яратишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида, ҳар бир маҳаллада озиқ-овқат савдо дўконлари ва кичик экобозорларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди ҳамда жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан қурилиш ишлари бошланади. Бугунги кунга қадар 11 та дала дўкони қурилиши бошлаб юборилган ва 2 таси фойдаланишга топширилган.
Туманда 688 гектар майдонда тўқсонбосди экин экиш режалаштирилган.
Тадбир давомида сессияда иштирок этаётган республика, вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар билан матбуот анжумани ўтказилди. Улар сессия олдидан тумандаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, олган таассуротлари ва таклиф-мулоҳазаларини билан вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Азизбек Абдувалиев бошқарган анжуманда туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамовага ҳавола этишди. Тўрақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

