ЯНГИ АВТОМОБИЛДА НУҚСОНЛИ МУАММОЛАР ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА
|Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасига «UzAvtoMOTORS» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган ва фуқаролар томонидан сотиб олинган автомашиналарда нуқсонлар келиб чиқаётганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушмоқда.
Жумладан, Мингбулоқ туманида яшовчи фуқаронинг 2020 йил 19 август куни Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Агентлигига «Call center» орқали қилган мурожаати келиб тушган.
Ҳудудий бошқарма томонидан «Наманган автосавдо» МЧЖга мурожаатини ўрганиб чиқиб, камчиликларни бартараф этиб, фуқаро ва ҳудудий бошқармага тушунтиришлар беришни сўралди.
«Наманган-Автосавдо»МЧЖ кафолат муҳандиси Б.Раҳимжанов, авточилангар А.Мамаджонов ва «UzAvtoMOTORS» АЖ Асака заводи томонидан кафолат ва сифат мутахассислари фуқаронинг иштирокида мурожаати ўрганилиб, юриш (амортизатор) қисми, двигатель қисмининг коллектор кенгайтирувчи клапонини янгисига алмаштириб берилиб, қолган эшик ва КПП (узатиш коробка) қисмларидаги носозлиги бўйича завод мутахассислари томонидан ўрганиш ишларини олиб борилди.
Шунингдек, «UzAvtoMOTORS» АЖ Асака заводи томонидан фуқаронинг талабига асосан автомобилнинг КПП (узатиш коробка) қисмидаги аниқланган носозликни бартараф этиш юзасидан «Чуставто-теххизмат-Н» МЧЖга топшириқ берилди.
Бошқармамиз томонидан фуқароларнинг истеъмолчи сифатида ҳар қандай қилган мурожаатлари этиборсиз қолдирилмайди.
Хурматли истеъмолчи!
Сизнинг ҳам қайсидир соҳада ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Агентликнинг «Call center» қисқа «1159» рақамига ёки Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг (69) 233-10-44, 233-15-25 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб, мурожаат этишингиз мумкин.
Ҳусанбой АЗИМОВ,
савдо, умумий овқатланиш ва туризм, ижтимоий ва молиявий хизматлар, шунингдек, алоқа хизматлари соҳаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутахассиси.