ЎҒИРЛИК ЕТАКЛАГАН ЎРА
Эндигина 20 ёшни қаршилаган А.С. ҳаётга мустақил қадамини нопок йўлларга босишни одат қилди. Яъни у осон пул топиш учун бировларнинг мулкини қўлга киритиш мақсадини кўзлади. Жумладан, у олмурутлик М.А. хонадонидан 1 млн. 30 минг сўмлик, хизирободлик Ю.Р. хонадонидан 2 млн. 470 минг сўмлик мол-мулкни ўғирлаб чиқади. Бироқ унинг кирдикорлари тез орада фош этилди.
Эндиликда А.С. қонун олдида ўз қилмишлари учун жавоб беради.
К. УБАЙДУЛЛАЕВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчиси, майор.

