ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА
Руc тилида таълим оладиган ўқувчиларга давлат тилини ўргатишда жонкуярлик кўрсатиб, уларга ўзбек тилининг ниҳоятда жозибали бой ва гўзал тил эканлигини уқтириб, она-Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаб, иш фаолиятим давомида улкан ютуқларга эришдим. Октябрь – фан ойлиги доирасида тадбирлар режаси асосида бир қатор ишлар амалга оширдим. 6-9-синфлар ўқувчилари иштирокида «Тил борки – миллат барҳаёт» мавзусида тадбир ташкиллаштирдим.
Тадбирнинг мақсади турли миллатларга хос ўқувчиларнинг ўзбек тилига қизиқишларини ошириш, ўзбек тилининг ривожланишига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз меросларини ўрганишга чақириш, уларни юксак маънавиятли ва маданиятли инсонлар этиб тарбиялашдан иборат.
Тадбирда тилга оид ҳикматли сўзлар, ўзбек шоирларининг она тили ҳақидаги шеърларидан намуналар ёддан айтилди.
Бундан ташқари, «Тил билган – эл билади», «Ростгўйликнинг хосияти» номли кичик саҳна кўринишлари ўқувчилар томонидан ижро этилди. Тадбирда Феруза Абдусаломова, Моҳинур Ҳожимирзаева, Диёрбек Нажмиддинов, Зиёвуддин Нажмиддинов, Абубакир Исаханов, Ҳожиакбар Мамутов, Муроджон Комилжанов, Моҳларой Қодиржанова, шунингдек, асли қирғиз миллатига мансуб бўлса-да, рус тилини ўрганиш билан биргаликда ўзбек тилини ҳам қизиқиш билан ўрганаётган Албина Рустамова, Самандар Жўрабаевлар фаол иштирок этдилар.
Жамила АЗИЗХОНОВА,
4-мактабнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси.

