АВТОУЛОВНИ БОШҚАРОЛМАЙ…

Наманганлик Ю.А. кеч соат 22.30ларда ўзининг бошқарувидаги «Ваз-2101» автомашинасини «Наманган-Уйчи-Учқўрғон» йўлининг 13-км.да Наманган йўналиши бўйича бошқариб борарди. Бироқ у ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотди. Натижада йўлнинг чап томонидаги арча дарахтига урилади. Оқибатда машина салонида бўлган фуқаро Д.М. оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилади.

Шундай қилиб, Ю.А. ўзининг юқоридаги эҳтиётсизлиги оқибатида қилган хатти-ҳаракатлари билан «Йўл ҳаракатлари қоидалари»нинг 11-ҳамда 77-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилмаган. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланди.

Комилжон УБАЙДУЛЛАЕВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, майор,

Оббосбек ПОВОНОВ,

ТБ катта суриштирувчиси, катта лейтенант.