ДАВРА СУҲБАТИ
Туман кўзи ожизлар жамиятида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг нодавлат-нотижорат ташкилотлар вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида «Халқаро кўзи ожизлар куни»га бағишлаб давра суҳбати ўтказилди.
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ишлаб чиқилган бешта устувор йўналиш бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббус ҳаётга татбиқ қилинаётгани қайд этилди. Шунингдек, юртимиз ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида батафсил суҳбатлашилди.
Ушбу давра суҳбатида бутундунё Соғлиқни сақлаш ташкилотининг қарорига мувофиқ ўтказилаётган «Халқаро кўзи ожизлар куни»даги кенг қамровли тадбирлар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.
Н.МУҲАМАДИЕВА,
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари,
О.ҚОСИМЖОНОВ, экспертлар гуруҳи аъзоси.

