ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!
ҲУРМАТЛИ ИНВЕСТОРЛАР!
ҚАДРЛИ ТАШАББУСКОР ТАДБИРКОРЛАР!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сонли қарори ижроси юзасидан кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Ўнҳаят шаҳарчаси Овчибулоқ маҳалла фуқаролар йиғини Н.Абдуллаев СИУ ҳудудидаги 438-контурнинг бир қисмидаги эскирган боғ ўрнидаги 4,0 гектар ва Юксалиш маҳалла фуқаролар йиғини О.Келдиев массиви ички ер тузиш харитасининг 17 ва 27к -контуридан 34,4 гектар ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этиш таклифи ишлаб чиқилмоқда.
Ушбу янги ташкил этилаётган кичик саноат зонасида экспортга йўналтирилган, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича очиқ танловда ўз инвестицион таклиф ва бизнес режангиз билан қатнашиш учун туман ҳокимлиги иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш ҳамда инвестиция ва ташқи савдо бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
ШОШИЛИНГ! Бу имконият ҳар доим ҳам тақдим этилавермайди.
Мурожаат учун телефонлар: +99897-466-14-43, +99890-551-20-02, +99890-554-49-95, +99899-995-48-00.
Электрон почта манзили: ps.namangan@gmail.com Уйчи тумани ҳокимлиги.

