ЖАНЖАЛ ОҚИБАТИДА

Фуқаролар Э.М. ва Қ.Т. ўзаро таниш эдилар. Қолмишига Қ.Т. Э.М.нинг синглисига «оғиз» солган-ди. Бироқ тақдир тақозоси билан улар турмуш қуролмадилар. Э.М.нинг синглиси бошқа йигит билан ҳаётини боғлади.

Бунга чидамаган Қ.Т. унинг уйига бориб, жанжал кўтаришни одат қилди. Бу қилмиши яхшиликка олиб келмаслигини  бир неча бор огоҳлантиришига қарамай, Қ.Т. Э.М.нинг гапларига кирмади.

Охир бориб, «пичоқ суякка қадалди». Синглисининг қўнғироғидан фиғони фалакка чиққан Э.М. ўз автомобилида Қ.Т.ни  қидириб топди ва уни дўппослади. Натижада Б.Т. оғир тан жароҳати олди.

Юқоридаги ҳолат бўйича айблов далолатномаси тузилиб, вилоят прокурорига тақдим этилди.

Оббосбек ПОЛВОНОВ, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.