ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Наманган вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Беруний МФЙ ҳудудида жойлашган 1-мактабда фуқаро М.Х. томонидан ҳар хил турдаги ўсимлик қолдиқлари ва барг-хазонлар ёқиб юборилганлиги аниқланди. Бунинг учун фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жарима чораси қўлланилди ва ҳолат бартараф этилди.