ИНГЛИЗ ТИЛИДА ЯНГРАДИ

Мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди. Унда 1-«Б» синф ўқувчилари (синф раҳбари Н.Деҳқанова)  «We learn English» мавзусида кеча ўтказишди. Тадбирда ўқувчилар шеър, қўшиқ, ўйинларни инглиз тилида намойиш этдилар. Ўқувчилар танишув диалоги, савол-жавоб ўйинларида фаол қатнашдилар. Тадбирни кузатган мактаб директорининг ЎИБЎ М.Жўраев, психолог Д.Исоқова ўқувчиларга омад тилаб, эсдалик совғалари топширишди.

Замира ТОШТЕМИРОВА, 41-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.