«ИЧКИ ИШЛАР ВА ЁШЛАР»

13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида «Ички ишлар ва ёшлар» мавзусида учрашув бўлди. Амалий мулоқотда туман ҳокими М.Апақов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этдилар. Мазкур учрашувга ёшларнинг турли қатлам вакиллари таклиф қилинди. Ёшлар муаммолари тингланди, уларнинг саволларига жавоб қайтарилди. Ижодкор ёшларнинг чиқишлари тадбирга ўзгача файз киритди. Учрашув якунида фаол ёшлар муносиб тақдирланди.