ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛСА…

Ҳукумат қарорига кўра, 2021 йил 1 январдан видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолатлари акс этган видеоёзувлар ҳам махсус техника воситалари орқали олинган видеоёзувларга тенглаштирилади.

Бунда, ушбу видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Ҳозирда автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган видеоёзувлар махсус техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилган.

Ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек, мазкур маъ-мурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Дилшод ЧЎЛПОНОВ, туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, лейтенант.