КАМБАҒАЛ ВА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Хабарингиз бор, «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир ҳудудда камида биттадан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда «уста-шогирд» мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган (892 минг сўм) миқдорда грантлар ажратилади. Бунда ўқитиш ташкилот ҳамда «уста-шогирд» мактаблари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.

Мирзаакбар ТУРҒУНОВ, туман МТБнинг юристконсульти.