ТАЪМИНОТЧИ ҲАМ, ИСТЕЪМОЛЧИ ҲАМ УШЛАНДИ

Учқўрғондаги тантаналар мажмуаси олдида тўхтаб турган машинанинг олд ўриндиғида ўтирган шахс ўзини шубҳали тутгани ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари эътиборини тортди. Шунда унинг олдига борилган пайтда бир дона гугурт қутисини оёғи остига ташлаб юборади. Холислар иштирокида очиб кўрилган қутида 0,42 грамм гашиш моддаси сақлангани аниқланди. Ушбу моддани ўзида сақлаб юрган фуқаро қўғайлик Ж.Т. бўлиб чиқди. Гиёҳванд моддани унинг таниши Ж.Қ.дан сотиб олгани, ўз навбатида, Ж.Қ. ҳам М.Ф.дан харид қилгани тергов жараёнида фош бўлди. Шундай қилиб, гиёҳвандлик воситаларини тарқатиб юрган жиноятчиларнинг занжири узилди.

С.ЗУЛПАРОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.